Ҳокимлик соатида муҳим масалалар муҳокама қилинди
2025-12-15 08:00:00 / Мажлислар

Бандихон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида ҳокимлик масъуллари, ташкилот раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар иштирокида кунлик кўрсаткичлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда қишлоқ хўжалиги масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда туманда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишларининг ҳолати, қишлоқ хўжалиги техникаларининг шайлиги, бозорларда нарх-навонинг барқарорлиги, Янги йил байрамига тайёргарлик жараёнлари, каналларни бетонлаш ва кузги шудгорлаш ишларини якунлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар ва вазифалар берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





