Бандихонда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг шодиёнга айланди
2025-12-14 18:00:00 / Янгиликлар

Юртимизда ҳар йили декабр ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Бандихон туманидаги "Хонсарой" тўйхонасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов иштирок этиб, тумандаги аграр соҳа вакилларини касб байрами билан самимий табриклади ҳамда уларнинг туман иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Бандихон тумани қишлоқ хўжалиги соҳасида вилоятда биринчилардан ўрин эгаллагани алоҳида таъкидланиб,
эришилган, ютуқлар юксак баҳоланиб, Президентимиз фармонларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилаётган Бандихонлик қишлоқ хўжалиги ходимлари шарафланди.
Байрам олдидан туман ҳокими А.Алламурадов ҳамда саховатпеша фермер хўжаликлари хайрли ишга қўл уриб 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг суннат тўйини ўтказиб берди.
Ушбу оилалар давлатимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва меҳр учун миннатдорчилик билдирди.
Байрам тадбири тўкин дастурхон атрофида ташкил этилиб, туман маданият бўлими ҳамда эстраданинг ёрқин юлдузи Жасур Мавлонов иштирокидаги консерт дастури билан давом этиб, қишлоқ хўжалиги ходимларига байрамона кайфият улашди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









