Бандихон тумани марказида ўрнатилган Янги йил арчасининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ўрнатилиши кўздан кечирилди
2025-12-12 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туман марказида байрамона тарзда қад ростлаган Янги йил арчаси ўзгача чирой очиб халқимиз учун безатилиб, тайёр ҳолга келтирилмоқда.
Бугун туман ҳокими А.Алламурадов, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ командири подполковник У.Нуруллаев, туман ИИБ бошлиғи Ж.Тўраев, туман ФВБ бошлиғи Ш.Хусанов ва тегишли масъуллар иштирокида Янги йил арчасининг ёнғин хавфсизлигига риоя қилинган ҳолда ўрнатилганлиги ва фуқаролар муҳофазаси учун хавф туғдирмаслиги кўздан кечирилди.
Бунда ҳар бир ташкилот, туман ИИБ, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман электр ва газ тармоқлари бўлимлари юқори шайликда турган ҳолда масъул эканликлари тушунтирилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





