Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий дастури ва янги йил байрамига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди
2025-12-12 09:00:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани вилоятимизда кундан-кунга чирой очиб, аҳолининг демографик ўсиши ва турмуш шароити яхшиланиб бораётган туманлар сирасига кириб бормоқда. Шу боис туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тумандаги барча давлат ташкилот ва идоралари бирдек масъул ҳисобланади.
Бугун айни шу мақсадда туман ҳокими Абдумалик Алламурадов, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи бошчилигида тумандаги барча ташкилот ва муассасалар иштирокида туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий дастури ва янги йил байрамига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда масъулларга ижтимоий соҳа обектларининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши, бозор ҳудудларида ва обектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш, "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида кўчат экиш ишларини жадаллаштириш, аҳолига байрам кайфиятини улашиш мақсадида Янги йил байрами олдидан барча маҳаллаларда ва туманда муносиб тайёргарлик кўриш бўйича аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






