Қишлоқ хўжалиги масалалари муҳокама қилинди
2025-12-04 08:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар ва ҳудуд раҳбарлари иштирокида қишлоқ хўжалиги масалалари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда дала маданиятини ошириш, "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида дала четларига мевали ва манзарали дарахтлар экилиши, ариқ ва каналларнинг бетонланиши ва кузги шудгорлаш ишлари, 2026-йилги пахта ҳосилини экиш мақсадида барча зарур техникаларда таъмирлаш ишлари бажарилиши ҳамда ўғитлар захираси юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилишда ушбу ишларни кечиктириб бўлмаслиги бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланиб, тегишли топшриқлар берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






