1-декабр - бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни
2025-11-28 10:00:00 / Депутатлар Кенгаши фаолияти

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1988 йилдаги қарорига асосан, 1-декабр санаси Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.Мамлакатимиз ОИТСга қарши кураш тизими бўйича кейинги йилларда барча йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган "95-95-95" стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этади.
Бугун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бандихон туман ихтисослаштирилган мактабида "1-декабр - Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни" муносабати билан Шахмат мусобақаси ҳамда "Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ёшларга фақат илм йўлидан бориб, ҳар хил номақбул ишларга аралашмаслик зарурлиги тушунтирилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









