Қонунчилик палатаси депутати Бандихон туманида
2025-11-27 10:00:00 / Депутатлар Кенгаши фаолияти

Қонунчилик палатаси депутати Раджабова Шоира Нурматовна Бандихон туманига ташриф буюриб, тумандаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, хотин-қизлар масалалари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан жойларда ўрганиш ишлари ҳамда учрашувлар ўтказди.
Бунда туманда куз-қиш мавсумида аҳолини, ижтимоий соҳа обектларини, айниқса, тиббиёт ва таълим муассасаларини энергия ресурслари (электр энергияси, кўмир, табиий ва суюлтирилган газ) билан узлуксиз таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ҳамда бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишилди.
Шундан сўнг, Бандихон туман политехникумида хотин-қизларга нисбатан зўровонликка бархам бериш халқаро куни мунособати билан 2025-йил 25-ноябрдан - 10-декабрга қадар "Хотин-қизларга нисбатан зўровонликка бархам бериш учун бирлашайлик" мавзусидаги компанияни ташкил қилиш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Шунингдек, туман Спорт мактабидаги тўгараклар фаолияти ҳамда аҳолини спортга жалб қилиб, соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ташриф якунида туманнинг Қалдирғоч маҳалласида камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи ўрганилди. Аҳоли хонадонларидаги даромад келтирувчи лойиҳалар кўздан кечирилди.
Маҳалла еттилигига давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 19-ноябр куни “Камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши белгилаб берилган устувор вазифаларнинг моҳияти ва аҳамияти тушунтириш берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








