Бандихон тумани прокурори Бобур Тошпулатовнинг ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир туман аҳолисига мурожаати.
2025-11-19 14:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ҳурматли Бандихон туман аҳолиси!
Халқимиз билан бирга берилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, аҳолини ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, жиноятчилик профилактикасини кучайтириш орқали янада ижобий натижаларга эришишимиз зарур. Хабарингиз бор, масъул идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноятларни олдини олиш, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган иш тартиби жорий этилган.
Бу эса жиноятчилик профилактикаси, айниқса ҳар бир жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш ҳамда жиноят содир этган шахсларни қисқа вақтда аниқлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Шу мақсадда бундан кейин ҳам :
- жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар тоифаси билан манзилли профилактик тадбирлар кучайтирилади;
- содир этилган жиноятлар ҳар куни тезкор таҳлил қилиб борилади;
- кунлик сўров ва назорат тизими изчиллик билан давом эттирилади.
Сиз азизлардан қуйидагиларга жиддий эътибор қаратишингизни сўраймиз:
вояга етмаган фарзандларингизга транспорт воситасини бошқариш учун асло берманг;пластик карта рақамларини ошкор қилманг, телефон орқали алоқага чиққан ҳар қандай бегона шахснинг сўзига ишонмангўзларингизга тегишли бўлган чорва молларингизни тунги вақтларда дала четларида қаровсиз қолдирманг;Номаълум шахсларга шахсий маълумотларингизни асло берманг улар фирибгар бўлиши мумкин (паспорт, карта рақам маълумотлари ва ҳ.к);қонунга зид ҳаракатлардан тийилинг, танишларингиз ва қариндошларингизни ҳам бу борада огоҳлантиринг;Пиёда ёки автомобил бошқарувида бўлсангиз йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг ва буни фарзандларингизга ўргатинг;Болалар ва ўсмирларнинг тарбиясига, кимлар билан вақт ўтказаётганига эътиборли бўлинг. Интернет ва ижтимоий тармоқларда уларни кузатиб боринг;Фарзандларингиз тарбиясига жиддий эътибор қаратинг, уларнинг кимлар билан дўстлашаётганини назорат қилинг;Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатига гувоҳ бўлсангиз, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.
Ҳурматли тумандошлар!
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар биримиз ҳушёрликни оширишимиз, ўзимизга тегишли бўлган мол-мулкларни қаровсиз қолдирмаслик, интернет тармоқларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, турли нотаниш шахсларга ҳисоб рақамлар ва тасдиқлаш кодларини бермаслик ҳақида яна бир бор огоҳлантириб ўтмоқчиман.
Азиз туманимиз фуқаролари,
Бандихон тумани ҳудудида барчамиз жиноят содир этилгандан кейин эмас, уни аввалдан олдини олишга алоҳида эътибор қаратайлик.
Бугунги кунда туманимиздаги барча маҳаллаларда профилактика инспекторлари бевосита маҳалла еттилиги билан биргаликда куну-тун хизмат олиб бормоқдалар.
Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларни барвақт олдини олиш масаласи фақатгина давлат идораларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг вазифаси деб қараб, бу масалаларга эътиборлик бўлсак, туман ҳудудида жамоат хафсизлиги ишончли таъминланиб, маҳаллаларда ҳавфсиз муҳит яратилади, бу билан олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз, халқимиз биздан рози бўлади.
