Бандихон туманида ариқ ва каналларни бетонлаш ишлари давом этмоқда
2025-11-18 16:00:00 / Янгиликлар

Президентимиз томонидан "Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш" юзасидан берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Бандихон туманида амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Абумалик Алламурадов раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб, туманнинг барча ҳудудларида ариқлар ва каналлар бетонламоқда.
Айни ушбу ишлар туманнинг "Обод турмуш" маҳалласи ҳудудидаги ички ариқларда амалга оширилмоқда.
Сув хўжалигининг фидойи ходимлари томонидан ариқлар ва каналларни бетонлаш ҳамда тозалаш ишлари тизимли давом эттирилмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





