Бандихон туманида иқтидорли болалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2025-11-26 15:00:00 / Янгиликлар

Жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳар йили 20-ноябр санаси “Бола ҳуқуқлари куни” сифатида кенг нишонланиши муносабати билан, ушбу сана доирасида мамлакатимиздаги болаларнинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва имкониятларини янада кенг ёритиш, уларнинг фикрларини эшитиш ҳамда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2025-йилнинг 24-27-ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудларида иқтидорли болалар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун шу мақсадда Бандихон туман ҳокимлигида туман ҳокими Абдумалик Алламурадовнинг тумандаги иқтидорли болалар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Мазкур очиқ мулоқотда болаларнинг мавжуд муаммолари, таклиф ва ғоялари тингланди.
Тадбир якунида туман ҳокими томонидан болалар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғояларини амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








