Бандихонда оилавий ажримлар ҳолати муҳокама қилинди
2025-11-12 08:00:00 / Янгиликлар

Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли бўлади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсиз ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қоладиАбдурауф Фитрат
Инсоният тарихида оила ҳар бир шахс ҳаётида ҳал қилувчи ўринни эгаллаган. Унинг мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гаровидир.
Бугун Бандихон тумани ҳокимлигида туман ҳокими А.Алламурадов бошчилигида туман прокурори Б.Тошпулатов, туман ИИБ бошлиғи Ж.Тўраев, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, нуронийлар бўлими, туман бош имоми, ФҲДЁ бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида туманда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва оилавий ажримлар сонини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бунда эрта никоҳнинг олдини олиш, ота-оналар оилада шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, мустаҳкам оилани барпо этиш ҳамда оилада соғлом муҳитни яратиш учун зарур билимларни ўз фарзандларига етарли даражада ўргатмаётганлиги танқид қилинди. Бундан ташқари дабдабали тўйлар, ортиқча сарф-харажатли маросимларни ихчамлаштириш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган “Маромийлик” лойиҳасини амалда татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга ҳар бир маҳаллада, кўчада ёши улуғ нуроний отахон ва онахонлар томонидан ушбу муаммоли масалаларни тарғиб қилиб, оилавий ажримлар сонини камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати







