“Рақамли авлод қизлари” танловининг Бандихон туман босқичига старт берилди
2025-11-04 10:30:00 / Янгиликлар

Юртимизда рақамли технологияларни ўрганаётган, замонавий ғоялар ва инновацион фикрлаш билан илгари бораётган иқтидорли ёш қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган “Рақамли авлод қизлари” Республика танловининг туман босқичи вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бандихон тумани ҳам старт олди.
Иштирокчилар томонидан тақдим этилган лойиҳаларда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда жамият учун фойдали ғоялар илгари сурилди. Бу эса қизларимизнинг рақамли соҳада катта салоҳиятга эга эканини кўрсатди.
Танлов жараёнида ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар билимини баҳолаб, энг яхши ғояларни кейинги — вилоят босқичига тавсия этади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




