Туркиянинг заргарлик соҳасидаги тажрибасини ўрганиш, тармоқни янада ривожлантириш ҳамда бунга дастак бўлувчи қонунчилик параметрларига киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўз фаолиятларини бошладилар.
Дастлабки кун ишчи гуруҳ аъзолари Истанбул заргарлар палатаси раиси Мустафа Атайик билан учрашувда иштирок этиб, Палатанинг иш фаолияти, асиллик даражасини аниқлаш лабораториялари билан танишдилар.