Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясида Бош прокуратура бошқарма прокурори А.Мавлонов томонидан «Коррупцияга қарши кураш ҳар бир давлат хизматчисининг вазифаси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 5 мартда Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ва «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунлар талабларига риоя қилиш ва мансабдорлик жиноятларига нисбатан жиноий жавобгарлик муқаррарлиги ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбатида Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиғи Ш.Ортиқов коррупцияни бутун жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи, мамлакатни ич-ичидан емирувчи, ҳатто давлатларни инқирозга олиб келувчи иллат эканлигини ва унга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳар бир шахснинг мажбуриятига киришини айтиб ўтди.