Халқ соғлиги - давлат сиёсати марказида
2025-07-05 11:20:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Ш.Абдурахманов Асака тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонада бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши ва беморларни даволаш-профилактика тадбирларига яратилаётган имкониятлар билан танишди.

Шу аснода вилоят ҳокими шифокорлар ва тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотда бўлиб, тизим олдида турган энг ўткир масалалар ва уларнинг ечимига оид инновацион тажрибалар ҳақида суҳбатлашди.