Арнасойлик пенсионерлар Қашқадарёга зиёрат қилишди
2025-03-15 10:45:00 / Жамият

Қашқадарё ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари билан жаҳон сайёҳларини ўзига ром этиб келмоқда.
Шу боис, Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси Арнасой тумани кенгаши раиси Юлдуз Ғаниева ташаббуси билан Арнасойлик бир гуруҳ пенсионерлар Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрига зиёрат қилишди.
Шаҳрисабзнинг тарихий марказида қадимги шаҳарга тегишли турли хил меъморчилик ёдгорликлари шаҳар тарихининг далили сифатида сақланиб қолган. Улар орасида Оқсарой ва Кўк Гумбаз масжидини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Зиёрат жараёнида кўҳна Шаҳрисабздаги Оқсарой ва Кўк Гумбаз муқаддас қадамжолар ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутганлигининг гувоҳи бўлишди.
Арнасойлик пенсионерларимиз ушбу саёҳат давомида тараққий этаётган юртимиз тинчлигига шукроналар қилишди ва кўтаринки кайфият ҳамда улкан таассуротлар билан қайтишди.





