Арнасойда баҳорги дала экинлари учун қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирланмоқда
2025-03-04 10:30:00 / Янгиликлар

Арнасой туманида баҳорги дала экинларини тайёрлаш жараёнида қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 2024 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишни кўнгилларига туккан арнасойлик бободеҳқонлар, айни кунларда мавсумда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Айни дамда 163 дона чопиқ трактори, 154 дона культиватор, 35 дона чигит экиш селкаси, 60 дона пуркагич, 42 дона минерал ўғит сепгич, 27 дона ер текислагич, 34 дона чизел ва 1 минг 230 дона тишли борона тегишли дислокациялар асосида ҳудудларга йиғилиб, таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг Арнасой туман бўлими томонидан баҳорги дала ишларида қатнашадиган 1500 дан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалиги техника воситаларини таъмирга тортиш ва таъмирлаш юзасидан доимий назорат тадбирларини ўтказмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



