Андижон туманида аҳоли билан сайёр қабул бўлиб ўтди.
2025-08-19 10:20:00 / Янгиликлар
Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев туман аҳолисининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва жойида ечим топиш мақсадида сайёр қабул ташкил qildi.
Қабул давомида турли соҳаларга оид долзарб масалалар, жумладан, маиший хизматлар, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги мавзулар кўриб чиқилди. Туман ҳокими ҳар бир фуқаронинг таклиф ва шикоятларига диққат билан қулоқ солиб, зарур кўрсатмалар берди ва масъул шахсларни иш тартибга солиш учун чора кўриш бўйича топшириқлар berildi.
Бизнинг мақсадимиз – фуқароларимизнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг муаммоларига самарали ечим топиш ва очиқ мулоқотни йўлга қўйишдир.
Туманимиз аҳолиси бундай очиқ ва самимий мулоқотдан мамнуният билдириб, ҳокимиятнинг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини юқори баҳолади.










