Халқ билан очиқ мулоқот: муаммолар жойида ҳал этилди
2025-08-06 09:30:00 / Янгиликлар
Эрта тонгдан Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини очиқ тарзда қабул қилди.
Қабул жараёнида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, турли йўналишлардаги муаммолар, айниқса, инфратузилмани яхшилаш — ичимлик суви, йўл, электр энергияси таъминоти, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда бир қанча муҳим масалаларга доир мурожаатлар тингланди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ўрганилиб, уларни жойида ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.










