Президент топшириғига асосан Андижон туманида навбатдаги сайёр қабул.
2025-07-29 09:20:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларига кунлик иш фаолиятини фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ечим топишдан бошлаш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Шу асосда бугун эрта тонгдан Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев бошчилигида фуқаролар ва тадбиркор мурожаатлари юзасидан навбатдаги қабул ўтказди.
Қабулда фуқароларимиздан моддий ёрдам, электр таъминоти, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа турли ижтимоий масалалар бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилиниб, вақт талаб этиладиганлар учун белгиланган муддатлар асосида ишлар олиб борилди ва улар тўлиқ назоратга олинди.
Ёрдамга муҳтож фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар учун ижтимоий хизматлар тақдим этилмоқда.










