Президент топшириғига асосан Андижон туманида навбатдаги сайёр қабул.
2025-07-28 20:55:00 / Янгиликлар
Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев бошчилигида туман аҳолисининг муаммоларини ҳал этиш, уларнинг ҳаётдан розилигини таъминлаш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда тумандаги масъул ташкилот раҳбарлари ва туманимиз фуқаролари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар диққат билан тингланиб, масъул раҳбарларга тегишли йўналишлар бўйича бириктирилди. Туман ҳокими, муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилишини таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади ва ҳар бир мурожаатнинг ижроси юзасидан ахборот берилиши кераклигини тушунтирди.
Қабулда фуқароларнинг аксарият мурожаатлари жойида ҳал этилиб, аҳолинг эҳтиёжлари ҳамда муаммоларига тезкор ва самарали жавоб берилди. Натижада, фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда юртбошимиз, вилоят ва туман раҳбарлари дуолар қилинди.










