Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, саккизинчи сессияси ўтказилди.
2025-07-28 13:20:00 / Янгиликлар
Сессияда Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев, кенгаш депутатлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, тегишли хизматлар вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Коррупция билан боғлиқ содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
2025 йилнинг дастлабки икки чорак давомида туманда жиноятчиликнинг ҳар бир соҳа ва тури бўйича олдини олиш, уларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди.
Андижон тумани маҳаллий бюджети, ёшлар билан ишлаш борасидаги ҳисоботлар тингланди. Сессияда ҳар бир йўналиш бўйича аниқланган муаммоларни ҳал этиш, тизимли ёндашувни кучайтириш ва аҳолининг ҳаёт сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.










