Президент соврини учун ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови давом этмоқда.
2026-06-08 14:50:00 / Янгиликлар

Андижон тумани 2-сон техникумида “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” Республика касбий маҳорат миллий танлови юқори кайфият ва кучли рақобат руҳида давом этмоқда.
“Ошпазлик иши” йўналишида иштирокчилар ўз билим ва кўникмаларини амалий топшириқлар орқали синовдан ўтказмоқдалар.
Беллашувлар давомида иштирокчилар берилган мураккаб вазифаларни бажариб, ўз маҳорати, ижодий ёндашуви ва амалий тажрибасини намоён этиш имконига эга бўлмоқдалар.






