Ёшлар муаммолари эътиборда.
2026-03-12 19:40:00 / Янгиликлар
Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Андижон тумани ҳокими Бобиржон Юлдашев туманимиздаги Бешбўйноқ маҳалласида яшовчи оталиққа олинган, пробатсия назоратида турувчи ёш хонадонида бўлиб, у билан бевосита мулоқот қилди.
Учрашув давомида ёш билан очиқ ва самимий суҳбат ўтказилиб, унинг ҳаётий режалари, бандлик масалалари ҳамда мавжуд муаммолари муҳокама қилинди. Ёш ўзини қийнаб келаётган масалалар ва таклифларини билдириб ўтди.
Туман ҳокими мурожаатларни диққат билан тинглаб, уларни ҳал этиш, ёшнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.





