Андижон туманида иқтидорли ёшларнинг стартап лойиҳалари билан танишилди
2026-03-12 14:50:00 / Янгиликлар
Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев, туман прокурори Дилмуҳаммад Жўраев ҳамда туман солиқ инспексияси бошлиғи Дилшодбек Аҳмадалиев бошчилигида тумандаги иқтидорли ёшлар томонидан ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.
Учрашув давомида ёшларнинг инновацион ғоялари, янги бизнес ташаббуслари ва истиқболли лойиҳалари кўриб чиқилди. Мутасаддилар ҳар бир лойиҳа юзасидан фикр билдириб, уларни янада ривожлантириш, амалиётга жорий этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан тавсиялар бердилар.










