Ёш тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
2026-03-12 14:00:00 / Янгиликлар
Пайшанба – Ёшлар куни муносабати билан Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ҳамда туман прокурори Дилмуҳаммад Жўраев бошчилигида туманимиз ҳудудидаги Ёшлар саноат зонасида фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёш тадбиркорларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёш тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.







