Ҳокимлик соати
2026-03-06 13:00:00 / Янгиликлар
Андижон тумани ҳокими Бобуржон Йўлдашев бошчилигида туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида маҳаллаларда солиқ тушумларини ошириш, ишсиз ёшларни ишга жойлаштириб доимий даромад манбаига эга қилиш, оталиққа олинган ёшлар билан тизимли ишлаш ҳамда мактаблардаги 11-синф битирувчиларини олий таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамини кўтаринки руҳда, муносиб тарзда ташкил этиш, хотин-қизларга эътибор ва эҳтиром кўрсатиш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида ҳар бир йўналиш бўйича кунлик иш режалари асосида фаолият олиб бориш, ҳудудларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.









