Андижон туманида боғдорчиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
2026-03-04 10:35:00 / Янгиликлар
Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев бошчилигида туманда боғдорчилик фаолияти билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида ҳудудда боғдорчиликни янада ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаат ва таклиф атрофлича ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтиб, келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Андижон туманида қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишларидан бири бўлган боғдорчиликни қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом эттирилади.







