Янги Андижон массивида ёш оилалар билан учрашув ўтказилди
2026-02-19 10:00:00 / Янгиликлар
Президентимиз раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланди. Ҳудуд раҳбарларига ёшлар масалалари билан шу куни алоҳида шуғулланиш топширилди.
Мазкур топшириқ асосида Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев бошчилигида тумандаги Янги Андижон массивида қурилаётган кўп қаватли уйларни харид қилиш истагида бўлган 80 нафар ёш оилалар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёш оилаларга янги уй-жойлар қурилиш жараёнлари, тўлов шартлари, имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Мазкур мулоқот ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда очиқ ва шаффоф жараённи таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.









