Бобур шаҳрига элтувчи автомобиль йўлида қурилиш ва экологик ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.
2025-12-11 09:50:00 / Янгиликлар
Йўл бўйларига Нандина, Браво, Писта барг, Лаванда каби иқлим шароитига тез мослашувчи, экологик фойдаси катта бўлган ўсимликлар ва манзарали дарахтлар экилмоқда. Бу яшил ҳудудлар шамол кўтарадиган чангни табиий тарзда ушлаб қолади, шовқинни камайтиради, йўл атрофидаги микроиқлимни меъёрлаштиради ва ҳавонинг табиий фильтрланишини таъминлайди. Натижада, ҳар куни минглаб автомобиллар қатнайдиган ушбу йўналишда экологик барқарорлик сезиларли даражада кучаяди.
Шунингдек, транспорт ва пиёдалар хавфсизлигини ошириш мақсадида пиёдалар йўлаклари ҳам барпо этилиб, йўл ўтказгичнинг ташқи қиёфаси замонавий талаблар асосида янгиланмоқда.






