Андижон тумани ҳокими бошчилигида туманимиз иқтисодий-ижтимоий соҳаларига оид йиғилиш бўлиб ўтди.
2025-09-08 10:20:00 / Янгиликлар
Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ҳамда туман солиқ инспексияси раҳбари Дилшодбек Аҳмадалиев бошчилигида, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла еттилиги, банк агентлари ҳамда таълим соҳасига масъул ходимлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида тумандаги долзарб масалалар, берилган топшириқлар ижроси ҳамда уларнинг натижалари атрофлича таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, келгуси даврда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар – маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим сифати ва тиббиёт хизматларини янада яхшилаш каби йўналишлар бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.
Банк агентлари ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолига қулай шароит яратиш, янги иш ўринлари очиш ва маҳаллаларда ижтимоий фаолликни кучайтириш борасида фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида туман ҳокими барча раҳбар ва масъулларга аниқ топшириқлар бериб, уларнинг ижросини доимий назоратда бўлишини таъкидлади.










