Ҳоким фуқаролар мурожаатини тинглади
2025-08-18 10:10:00 / Янгиликлар
Андижон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил қилинган Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов шаҳардаги ташкилот раҳбарлари иштирокида очиқ қабул ўтказди. Унда фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди.
Мулоқот давомида айрим масалалар жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.








