Андижон вилояти ҳокими топшириғига асосан, ҳафтанинг ҳар жума куни “Оила куни” деб белгиланган.
2026-04-11 10:00:00 / Янгиликлар
Шу муносабат билан Андижон шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов оила қуриш арафасида турган ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда мустаҳкам оила қуриш, оиланинг жамиятдаги ўрни ҳамда муқаддаслиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида ёшларга оилавий ажримларнинг олдини олиш, оила муқаддаслигини асраб-авайлаш, оилада ўзаро ҳурмат ва масъулиятни мустаҳкамлаш, соғлом ва аҳил муҳит яратиш, тўй ва маросимларни ортиқча дабдабасиз, кам харажатсиз ташкил этиш, шунингдек, фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Шунингдек, имом-хатиб томонидан оила муқаддас маскан экани, унда сабр-тоқат, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳим ўрин тутиши, ёшлар оила қуришда шошқалоқликка йўл қўймасдан, масъулият билан ёндашиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида ўқув машғулотида фаол иштирок этган ёшларга сертификатлар топширилди.










