Фуқаролар мурожаати
2026-03-17 17:00:00 / Янгиликлар
Андижон шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов ва ИИОФМБ бошлиғи ҳамда Солиқ инспекцияси бошлиғи фуқаролар билан навбатдаги халқ қабулини ўтказди.
Қабул жараёнида шаҳримизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг мурожаатлар тингланди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, оила, турмуш ва ҳаётий эҳтиёжлар турганини ҳис этган ҳолда, ҳар бир масалага алоҳида ёндошилди.
Мурожаатларда кўтарилган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, бошқалари бўйича эса назорат белгиланди.







