Бугун_Ёшлар_куни
2026-03-05 13:40:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланган бўлиб, ушбу кунда ёшлар ва фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Шу муносабат билан Андижон шаҳар ҳокими Елёрбек Каримов шаҳримизнинг “Гулистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи, саломатлиги туфайли шифо излаётган фуқаро О.Нишонов шифохонага жойлаштирилди.
Маълум қилинишича, фуқарода чап умров суягига темир пластинка ўрнатиш амалиётини бошдан кечирган ва 10 йилдан буён жарроҳлик амалётига пул маблағи етишмовчилиги қийнаб келган.
Шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов ушбу фуқарога жарроҳлик тиббий амалиёт учун пул маблағлари тўлиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлаб берилганлигини айтиб ўтди.
Жарроҳлик амалиётини кечиктирмай 1 кун муддатда тез ва сифатли ўтказишни мутасадди рахбар шифкорларга яна бир бор тайинлади.




