Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 17-сессияси бўлиб ўтди.
2026-02-12 18:20:00 / Янгиликлар
Сессияда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳарда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларнинг омилларини бартараф этиш юзасидан 2025 йилнинг 12 ойи давомида кўрилган чоралар ҳақида ахборот берилди.
Андижон шаҳар адлия бўлимининг 2025 йилдавомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот тингланди.
Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан 2025 йилнинг 12 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Андижон шаҳар бўлимининг 2025 йил бўйича ҳисоботи эшитилди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси бўйича “Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатлар билан ишлаш жараёнида йўл қўйилаётган муддат бузилиш ҳолатлари юзасидан маълумот тақдим этилиб, юқоридаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан муҳокама қилиниб овоз бериш йўли билан тегишли қарорлар қабул қилинди.










