Чет элга чиқиш паспорти

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириш керак.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин.
Чет элга чиқиш паспорти 10 иш кунида берилади.
2018 йилнинг июнь ойидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган қизлар билан суҳбат ўтказиш тартиби бекор қилинди. Улар хорижга чиқиш визасини умумий асосда олишади. Батафсил ҳаволада танишинг.
2022 йил 1 августгача давлат хизмати ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилилиши амалиётга тўлиқ жорий қилинади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни
- Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. ПФ-5156-сон. 16.08.2017 й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. ПҚ-4079-сон. 26.12.2018 й.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. ПҚ-282-сон. 16.06.2022 й.