Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини, шу жумладан битимлар асосида вужудга келишини, узатилишини, чекланишини, бекор қилинишини тан олиш ва тасдиқлашнинг ҳуқуқий ҳужжати.
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли ер участкаларидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг филиаллари томонидан амалга оширилади.
- Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳақ олинади.
- Рўйхатга олувчи, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ҳужжатларни олган кундан бошлаб 2 иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказади.
- Агар тақдим этилган ҳужжатларда кичик техник камчиликлар бўлса ва уларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатга олувчи 1 кун ичида рўйхатдан ўтказишни 3 иш кунигача тўхтатиб туришга қарор қилади ва қарорни Давлат хизматлари марказига юборади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.
- Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали кадастр органларига мурожаат қилиш лозим.
- Давлат хизматлари марказлари манзиллари ҳақида маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг.
- Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида тўлиқ маълумотни ҳавола орқали олиш мумкин.