Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 йилнинг 1-чорагида вазирлик тизимидаги коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
И. Коррупцияга қарши курашиш бўйича адлия органлари ва муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш соҳасида:
– «ФҲДЙнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига ФҲДЙ бўлими ходимлари томонидан далолатнома ёзувларини тўғри киритиш юзасидан электрон тизим такомиллаштирилди;
– тўловлар миқдори ҳақида инфографика ва роликлар кўринишида ДХМ ва ФҲДЙ бўлимлари биноларидаги телеэкранлар ҳамда тизим ижтимоий тармоқларида фуқароларга маълумотлар бериб бориш амалиёти кучайтирилди;
– ДХМларда пуллик хизматни рўйхатдан ўтказиш тизимида тўлов миқдорларини расмийлаштирилган аризага улаш имконияти яратилди.
ИИ. Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш соҳасида:
- 1. 2022 йил август ойида Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра, Адлия вазирлиги тизимида 109та коррупциявий хавф-хатар аниқланган (11та юқори, 55 та ўрта, 43 та паст даражада).
Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича адлия вазири томонидан 2022 йил 25 август куни Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган 36 та чора-тадбирдан иборат дастур тасдиқланди.
Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётига (рўйхат рақами 3383, 31.08.2022 йил) мувофиқ адлия органлари ва муассасалари фаолиятида аниқланган коррупциявий хавф-хатарлар қайта кўриб чиқилиб, «E-anticor.uz
» электрон платформасига жойлаштирилди.
- 2. Адлия вазирлигига 2023 йил 1-чораги давомида алоқа каналлари орқали адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 25та мурожаат ва хабарлар келиб тушган.
Шундан, жами 19 таси «антикорбот» телеграм канали орқали келиб тушган адлия органлари ва муассасалари ходимларининг хатти-ҳаракатларига оид хабарларни ташкил этган.
Мазкур мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида 1 нафар ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, 5 та ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
ИИИ. Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш соҳасида:
Бўлим томонидан 2023 йил 1-чорагида давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги хизматларни кўрсатиш йўналишлари комплаенс текширувидан ўтказилди. Комплаенс текшируви натижаларига кўра, коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича хизматларни рақамлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, аниқланган ҳолатлар бўйича 1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 24 нафар ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, 17 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
ИВ. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарорига асосан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб коррупцияга қарши ички назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига амалий кўмак бериб келинмоқда.
