Адлия вазирлигида 2025 йил учун коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ҳақида умумий ҳисобот
I. Ташкилотнинг коррупцияга қарши чора-тадбирлар дастури бажарилгани тўғрисида умумий ахборот
Адлия вазирлигига юклатилган функцияларни баҳолаш натижасида аниқланган хавф-хатарларнинг олдини олиш ва минималлаштириш юзасидан 2025 йил 2 майда 46 банддан иборат Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш Дастури, вазирликнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлар реестри тасдиқланди ҳамда Дастурда белгиланган вазифалар ижроси таъминланди.
Ушбу дастурда 20 та йўналиш бевосита вазирлик марказий аппарати таркибий бошқармалари йўналишида, 14 таси ички аудит йўналишида, 5 таси “Адолат” муассасаси йўналишида, 1 таси Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази соҳасида, 6 таси коррупцияга қарши курашиш ички назорат томонидан мониторинглар тарзида ўрганиш ўтказиш талаб қилинувчи соҳаларни ташкил этди.
Шу билан бирга, дастурда белгиланган масалалар юзасидан хавфларнинг олдини олиш бўйича 4 та йўналишда мавжуд дастурий таъминотлар такомиллаштирилди, 2 та ички идоравий буйруқ (1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази суд экспертлари томонидан кўздан кечириш жойларига чиқққанда мобил видеокамера (bodykamera)лардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Адлия вазирининг 2025 йил 15 сентябрдаги 324-ум-сонли буйруғи; 2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида инсон ресурсларини бошқаришни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Адлия вазирининг 2025 йил 31 октябрдаги 406-ум-сонли буйруғи) қабул қилинди, 1 та Президент қарори (2025 йил 9 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-280-сон қарори), 1 та Вазирлар Маҳкамаси қарори (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025 йил 10 июлдаги 427-сон қарори қабул қилинди), 1 та техник – дастурий таъминот ишлаб чиқилди, соҳалар кесимида 6 та таҳлилий маълумот тайёрланиб, хавфларнинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди, 4 та йўналишда масъул ходимларга алоҳида ўқув-тренинг ишлари ташкил этилди, ўрганиш ва мониторинглар юзасидан ҳудудий адлия органларига 4 та кўрсатма хатлар юборилди.
Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф қилиш ҳамда “коррупциядан холи” муҳитни яратиш борасида аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича 2025 йил 28 мартда Адлия вазирлиги ва Бош прокуратуранинг 22 банддан иборат қўшма “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Тизимда коррупциявий хавф кутилши мумкин бўлган соҳалар кесимида ўрганиш ва таҳлил ишлари амалга оширилди ва ушбу йўналишларда қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилиши таъминланди.
II. Сиёсат ва тартиб-таомиллар
Коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳаларни тартибга солувчи 2 та ички идоравий буйруқ (1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази суд экспертлари томонидан кўздан кечириш жойларига чиққанда мобил видеокамера (bodykamera)лардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Адлия вазирининг 2025 йил 15 сентябрдаги 324-ум-сонли буйруғи; 2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида инсон ресурсларини бошқаришни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Адлия вазирининг 2025 йил 31 октябрдаги 406-ум-сонли буйруғи) қабул қилинди, 1 та Президент қарори (2025 йил 9 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-280-сон қарори), 1 та Вазирлар Маҳкамаси қарори (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025 йил 10 июлдаги 427-сон қарори қабул қилинди).
Бундан ташқари, соҳалар кесимида мавжуд хавф-хатарларни бартараф этиш, рақамлаштириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишларида қулайликлар яратиш бўйича:
Адлия вазирлигида молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида Адлия вазирининг 94-ум-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2022 йил 30 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларга маҳаллада туриб давлат хизматлари кўрсатишда қўшимча қулайликлар яратишни таъминлаш тўғрисида”ги 231-ум-сонли буйруғига ўзгартириш киритиш тўғрисида Адлия вазирининг 94-ум-сонли буйруғи, Давлат хизматлари марказларида халқаро ESG стандартлари асосида хизмат кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатни тасдиқлаш тўғрисида Адлия вазирининг 455-ум-сонли буйруғи қабул қилинди.
III. Хавф-хатарларни баҳолаш
Адлия вазирлигига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланиб, 435 та коррупциявий хавф-хатарлар баҳолаб чиқилди. Хавф-хатарларни баҳолаш 2024 йилдаги кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда, айрим соҳалар рақамлаштирилишига эришилиши натижасида юқори ва ўрта хавфлар даражасининг қисқаришига эришилди
Хусусан, Адлия вазирлигига юклатилган функциялар бўйича 103 та функциялардаги хавф-хатарлар қайта баҳоланиб, 2025 йил 2 майда Адлия вазирлигининг фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларнинг харитаси тасдиқланди. Баҳолаш натижасида 4 та юқори, 42 та ўрта ва қолган 381 та функцияларда коррупция хавфи паст даражадаги хавф-хатарлар аниқланди (2024 йилда 11 та юқори, 61 та ўрта даражадаги хавфлар аниқланган). Ушбу хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича 2025 йил 2 майда 46 та банддан иборат Адлия вазирлиги, унинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланиб, ижрога қаратилди.
Хавф-хатарларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Адлия органлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар устидан шикоят қилиш учун имкониятлар кенгайтирилди. Жумладан,
Вазирликнинг smartoffice.adliya.uz ягона электрон ҳужжат айланиш тизимида ходимлар учун:
– лавозимга янги тайинланганда, йиллик декларацияни тўлдириш вақтида ва бошқа лавозимга ўтказишда манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини маълум қилиш тўғрисида ариза шакли;
– манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиш эҳтимоли ҳақида хабар бериш тартиби жорий этилди
– “Ситуацион марказ” Масофавий аудит автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланган риск-таҳлилларни ўрганиш ва бу орқали тизимда давлат харидлари соҳасида қонунбузилишларни бартараф қилиш бўйича доимий мониторинг амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳуқуқий ахборотни етказиш, инсон ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш ҳамда коррупциявий омилларнинг олдини олиш борасида адлия вазири ҳузурида ўтказилган 2025 йил 1 августдаги 1584-сон йиғилиш баёни тасдиқланди. Мазкур баёнга кўра коррупцияга қарши курашиш соҳасида “Шароф Рашидов туман адлия бўлими намунасида коррупциядан холи ҳудуд тажрибаси”ни Республика адлия органларида жорий қилиш вазифалари белгилаб олинди.
“E-huquqshunos” электрон тизимида Юридик хизмат кўрсатиш маркази (кейинги ўринларда — ЮХКМ дейилади) ходимлари учун бир марталик мажбурий муқаддам ўзи ишлаган ва яқин қариндошлари ишлайдиган ташкилотларни белгилаш орқали ушбу ташкилотлардан ҳужжат келиб тушишини чеклаш имконияти яратилди.
Шунингдек, бир марталик мажбурий танловдан сўнг, ходим томонидан ихтиёрий вақтда танланган ташкилотни ўчириш ва янги ташкилот қўшиш имконияти қўшилди.
Фойдаланувчиларнинг муқаддам ўзи ишлаган ва яқин қариндошлари ишлайдиган ташкилотларни белгилаш, ўчириш ва қўшиш тарихи “Таъқиқланган ташкилотлар” бўлимининг “Архив” қисмида сақланиши яратилди.
ЮХКМлар фаолиятида мавжуд муаммолар реестри шакллантирилиб, масъул таркибий бошқарма томонидан реестрга киритилган маълумотларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
“E-huquqshunos” электрон тизими орқали келиб тушадиган ҳужжат лойиҳаларини экстерриториал тамойил асосида вилоят кесимида тенг тақсимлаш имконияти яратилди.
Архив маълумотномасини олиш хизматидан фойдаланиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 сентябрдаги ПҚ-280-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан композит шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхатига киритилди.
Туман адлия бўлимлари (ДХМ, ЮХКМ, ФҲДЁ) ходимлари иш столига коррупция ҳолатлари бўйича хабар беришга мўлжалланган вазирликнинг алоқа каналлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиши таъминланди.
Туман адлия бўлимлари биноларидаги колонкаларда коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари ҳақида аудио шаклида қайд қилинган овозли ёзувни кун давомида 1–2 марта такрорлаш амалиёти йўлга қўйилди.
Шунингдек, соҳаларни таҳлил қилиш давомида 22 турдаги янги коррупциявий хавфлар аниқланиб, келгусида олдини олиш юзасидан аниқ тизимли чоралар белгиланди ҳамда электрон тизимларда чекловлар амалга оширилди. (ФҲДЁ соҳасида 14 та хавф, ДХМ соҳасида 4 та хавф, интеллектуал мулкни рўйхатга олиш соҳасида 2 та, “Адолат” давлат муассасаси йўналишида 2 та хавфлар)
Хавфларнинг олдини олиш юзасидан:
Вазирлик тизимида коррупциявий хавфи юқори йўналишлар ва коррупцияга мойиллиги юқори лавозимлар рўйхати шакллантирилди.
Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида коррупциявий хавф даражаси юқори соҳалар (2 та)нинг хронометраж шаклида таҳлил қилиниши таъминланди;
ДХМ, ФҲДЁ, нотариат соҳасида шаффоф хизмат кўрсатиш аҳволини жойига чиққан ҳолда 97 та ўрганиш объектида манзилли мониторинг тадбирлари ўтказилиши таъминланди;
Адлия вазирлиги тизимидаги ходимларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари 2023–2024–2025 йиллар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, 2024 йилда вазирлик тизимидаги ходимлар томонидан жиноят содир этиш кўрсаткичи 2023 йилга нисбатан 13 фоизга ёки 3 тага камайганлигини кўрсатди. Ўрганиш натижасига кўра, ушбу йўналишда асосий хавф-хатар “Ўзархив” агентлиги ва Давлат хизматлари марказлари ҳиссасига тўғри келаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, 2025 йилда адлия тизимида содир этилган жиноий ҳуқуқбузарликлар юзасидан таҳлил ўтказилиб, хавф сақланиб қолаётган йўналишлар кесимида манзилли ишлаш вазифалари белгилаб олинди. Жумладан, “Ўзархив” агентлиги тизимида хавфларни бартараф этиш бўйича ҳудудий давлат ва шахсий таркиб архивларида ўрганишлар ўтказилиши таъминланди.
Профилактик чоралар:
Коррупциявий жиноятчиликнинг олдини олиш, одоб-ахлоқ талабларини ходимларга сингдириш юзасидан:
– вазирлик марказий аппарати, ҳудудий адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари ва ходимлари билан 5 марта вазирлик раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилиши таъминланди;
– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда соҳада коррупциявий жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича жойларда 20 дан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилди.
Шунингдек, хавфларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича:
- Соҳалар кесимида сўровномалар ўтказилди, жумладан,
– адлия тизимига нисбатан жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича;
– Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан давлат ташкилотларига юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятида;
– нотариат соҳасида;
– давлат органлари ва ташкилотларида адлия органлари томонидан ўтказилаётган текширишларда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлашга қаратилган сўровномалар ўтказиб, таҳлил қилиниши таъминланди. - Хизмат кўрсатиш йўналишларида назорат тадбирларини (“сирли мижоз” ва “рейд”) доимий йўлга қўйиш ташкилаштирилиб, назоратга олинди.
(Маълумот учун: Ҳудудий адлия органлари томонидан назорат соҳасига кирувчи йўналишдаги ходимлар фаолиятида 2025 йилнинг 11 ойи давомида жами 410 та “сирли мижоз” тарзида назорат тадбирлари ўтказилиши таъминланди. Жумладан,
ДХМларда 221 марта, ФҲДЁ органларида 195 марта, ЮХКМларда 50 марта, туман (шаҳар) адлия бўлимларида 16 марта.
– Ходимларнинг фуқаролар билан мулоқотда коррупциявий хавфга киришмаслигини таъминлаш мақсадида туман адлия бўлимларидаги 2956 та кузатув камералари қайта ўрнатиб чиқилиши таъминланди.
– Вазирликка келиб тушган шикоятларни таҳлил қилиш натижасига кўра, “Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантиришга қаратилган учрашувларни ташкил этиш бўйича “Тақсимот режа”си ишлаб чиқилди.
IV. Амалга ошириладиган коррупцияга қарши курашиш тартиб-таомиллар
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш
Адлия вазирлиги тизимидаги ва ҳудудий адлия органларида бошқарув ходимлари томонидан тўлдирилган декларациялар бўйича ходимларнинг яқин қариндошлари бевосита бўйсунувида ёки назорат йўналишида ишлаётганлик ҳолатлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, мазкур йўналишда бирининг бошқасига бевосита бўйсунуши билан боғлиқ чеклов татбиқ этилмайдиган ходимлар бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, лавозимлар бирининг иккинчисига бевосита бўйсунувчи ёки унинг назорати остидаги лавозимлар ҳисобланмасада, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳисобланиши мумкинлиги жиҳатидан ўрганилди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан келгусида иш юритувида эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви вазиятининг олдини олиш юзасидан Қонун талаблари доирасида тегишли чоралар кўрилиши белгилаб олинди.
2025 йил 2-чорагида Жиззах, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилояти адлия бошқармалари тизимида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйилмаслиги юзасидан текширишлар ўтказилди. Ўрганилган ҳолатлар бўйича қонунбузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли интизомий жаво чоралари қўлланилиши таъминланди.
Шунингдек, вазирлик тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг яқин қариндошлари ўртасида непотизм ҳолатлари таҳлил қилинди ва натижаси юзасидан тартибга солиш ишлари амалга оширилмоқда.
Вазирлик марказий аппарати, шунингдек ҳудудий адлия органлари одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича қабул қилинган қарорлари (6 та)нинг холислиги ва мақбуллиги текширилди.
Вазирлик марказий аппаратининг 368 нафар ходимлари томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун талаблари бўйича тўлдирилган декларациялар (адлия органлари ва муассасалари билан боғлиқлик нуқтаи-назаридан) таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра,
- 26 нафар ходимда мавжуд эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг (бирининг бошқасига бевосита бўйсунуви бўлмаса-да, иш жараёнида тўқнаш келиши мумкин бўлган вазиятлар нуқтаи-назаридан) Одоб-ахлоқ комиссияси қарори (2025 йил 25 март 5-сон баённома)га кўра тартибга солиниши таъминланди.
- Ҳудудий адлия органлари ва муассасалари ходимлари кесимида 69 та ҳолат (ходимларнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳолатлари) бартараф этилиб, Қонун талабларига мувофиқлаштирилиши таъминланди.
Коррупцияга қарши қоидаларни Ташкилот шартномаларига киритиш
2025 йил давомида Адлия вазирлиги томонидан 299 та хўжалик шартномалари тузилиб, ушбу шартномаларда коррупцияга қарши қоидалар тўлиқ киритилиши таъминланган.
Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган харидлар бўйича харид иштирокчилари текширилган.
Ишга номзодларни текшириш
Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом дейилади)га кўра, Инсон ресурслари бошқармаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими билан биргаликда hr.adliya.uz тизими орқали келиб тушган номзодларни комплекс текшириш бўйича хулосаларни назорат тартибида текшириши белгиланган бўлиб, Низомга кўра, танлов босқичлари бўйича рўйхатга олинган номзодлар тегишли мезонлар асосида комплекс текширишдан ўтказилади. Комплекс текширишдан ўтказиш ва коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш юзасидан ҳисобот даврида 228 та бошқарув ходимлари ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, Низом асосида ҳудудий адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинаётган, ротация қилинаётган, лавозими кўтарилаётган ҳар бир ходим бўйича комплекс текшириш амалиёти жорий қилинган.
Шу билан бирга, Адлия вазирлигида 2025 йил давомида раҳбар лавозимларга тайинланган (ротация қилинган) 40 та раҳбар кадрлар томонидан декларация тўлдирилиши ва ҳужжатлари комплекс ўрганилиши таъминланган.
V. Таʼлим ва коммуникация
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–228-сон қарорининг 9-банди ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” (кейинги ўринларда — Виртуал академия) электрон платформасининг самарали фаолиятини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси”нинг 14-банди ижроси юзасидан Виртуал академияда ҳудудий адлия органларининг 2 295 нафар ва адлия муассасаларидаги 148 нафар ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларида малакаси оширилиб, малака сертификатлари олиниши таъминланди.
Шунингдек, ҳудудий адлия органлари ҳамда 3 та таркибий тузилмаларда коррупцияга қарши ички назорат бўйича бош маслаҳатчи лавозимларига янги тайинланган 12 нафар ходимларнинг платформа орқали чуқурлаштирилган ўқув дастурлари асосидаги махсус курслар бўйича малакаси оширилди.
Шу билан бирга, ҳудудий адлия органлари ва муассасаларида ишга қабул қилинган 63 нафар янги ходимларнинг 3 ой ичида Виртуал академияда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларида малакаси оширилиши таъминланди
Ўз навбатида, адлия органлари ва муассасаларига янги ишга қабул қилинган давлат хизматчиларининг ишга қабул қилинганидан сўнг белгиланган тартибда уч ой ичида ўқув курсидан ўтиши доимий таъминлаб борилиши белгилаб олинган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан “Рақамли институт” электрон платформаси яратилган. Мазкур платформада тегишли қарорга асосан адлия органлари ва муассасалари ходимлари кредит-модул тизими асосида узлуксиз малакасини ошириб бориш амалиёти жорий этилган. Мазкур кредит-модул тизимида адлия органлари ва муассасалари ходимларининг Адлия вазирлигининг вазифалари ва ички сиёсати ҳамда тизимда коррупцияга қарши курашиш фаолияти бўйича назарий билимлар бериш имкониятлари жорий этилган.
Бугунги кунда, “Рақамли институт” электрон платформасида 6 077 та адлия тизими ходимлари малака ошириши таъминланган.
Бундан, Марказий аппаратда 298 нафар, ҳудудий адлия органлари ва муассасаларида 5 779 нафар бошқарув ходимлари малака ошириши таъминланган.
Шунингдек, белгиланган муддати бўйича малака ошириши лозим бўлган ходимлар платформа орқали малака ошириши таъминлаб келинмоқда.
Ўқув курсларининг вазифаларига адлия тизимида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича талаблар ҳамда коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизими бўйича назарий ва амалий билимлар бериш киритилган
Ушбу курсда ходимлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати, ходимлар касбий одоб-ахлоқининг нормалари ва қоидалари, адлия тизимида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича талаблар, коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизими, коррупция тушунчаси, турлари, сабаблари ва ижтимоий хавфлилиги, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати асосий йўналишларининг мазмун-моҳияти, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик масалалари бўйича билим ва кўникмалари оширилади ҳамда ўқитиш якунлари юзасидан тест олиниши жорий қилинган.
Жорий йил давомида вазирлик томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш бўйича мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
VI. Коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 43-ум-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти тасдиқланган.
Вазирлик тизими ходимлари томонидан йўл қўйилган коррупциявий хатти-ҳаракатлар устидан хабар бериш учун алоқа каналлари (@antikorbot, вазирликнинг расмий веб сайти, Ишонч телефони, facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифа, электрон почта манзили (info@adliya.uz) ишга туширилган.
Келиб тушган хабарлар ва мурожаатлар юқоридаги регламент талаблари, вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари доирасида кўриб чиқилади.
2025 йил давомида вазирликка ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари устидан хабар бериш бўйича алоқа каналлари (telegram мессенжеридаги алоқа канали ва ишонч телефони) орқали турли мазмунда 112 та хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарлар ҳудудлар кесимида Сурхондарё – 13, Самарқанд – 9, Бухоро – 3, Тошкент шаҳар – 15, Тошкент вилояти – 15, Фарғона – 10, Қорақалпоғистон Республикаси – 6, Андижон – 6, Жиззах – 5, Хоразм – 7, Сирдарё – 5, Наманган – 6, Навоий – 9, Қашқадарё – 3 вилоятларига тўғри келган.
Ушбу хабарларни ўрганиш натижасида аксарият хабарлар коррупция фактларига доир эканлиги аниқланмаган. Ўрганилган хабарлар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 2 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жаво чораси қўлланилган, 2 нафар ходимнинг шахсий устамаси пасайтирилган, 2 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шу билан бирга, хабарларни ўрганиш натижасида 2 та ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.
Хабарларни кўриб чиқиш ва тезкор қайта алоқа жараёни йўлга қўйилиб, хавфи мавжуд соҳаларда олдиндан бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.
VII. Мониторинг ва назорат
– Адлия вазирлиги тизимидаги соҳа йўналишларида коррупцияни келтириб чиқарувчи муаммолар юзасидан 21 та таҳлилий маълумотлар тайёрланди.
– 2025 йил давомида 7 та ҳудудий адлия бошқармаси тизимида (ҚР Адлия вазирлиги, Сурхондарё, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Хоразмда “комплаенс назорат” текширувлари ҳамда 2 та ҳудудда — Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва ҚР Адлия вазирлигида режадан ташқари текшириш, шунингдек 1 та муассасада — ТДЮУда “комплаенс назорат” текшируви ўтказилиб, 57 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти танлов асосида ўрганилди.
(ҚР Адлия вазирлиги — 6 та (Амударё, Элликқалъа, Нукус, Тахиатош, Хўжайли, Нукус ш.), Сурхондарё — 7 та (Шеробод, Денов, Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Термиз ш.), Андижон — 6 та (Шаҳрихон, Булоқбоши, Хўжобод, Марҳамат, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа); Тошкент — 10 та (Бекобод, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Паркент, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Нурафшон, Оҳангарон, Янгийўл), Самарқанд — 8 та (Ургут, Тойлоқ, Самарқанд, Иштихон, Жомбой, Булунғур, Каттақўрғон, Самарқанд ш.), Хоразм — 6 та (Хива, Урганч шаҳар, Хива, Қўшкўпир, Урганч, Ҳазорасп туманлари), Жиззах — 5 та (Жиззах шаҳар, Бахмал, Ғаллаорол, Жиззах, Ш.Рашидов туманлари).
Вазирлик марказий аппаратида 11 маротаба (18 нафар ходимга нисбатан) хизмат текшируви ўтказилди.
Ҳудудий адлия бошқармалари тизимида ходимлар хатти-ҳаракатларига нисбатан 132 та хизмат текшируви ўтказилиши таъминланди: Фарғона — 16 та, Андижон — 18 та, Бухоро — 5 та, Жиззах — 5 та, Наманган — 8 та, Навоий — 5 та, Қашқадарё — 5 та, Қорақалпоғистон Республикаси — 13 та, Тошкент вилояти — 25 та, Самарқанд — 12 та, Сурхондарё — 12 та, Хоразм — 6 та, Тошкент шаҳар — 5 та.
VIII. Аниқланган қоидабузарликлар ва уларга таъсир чоралари
Тизимда соҳалар кесимида ўтказилган текширишлар натижасида Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва бошқа ички идоравий ҳужжатлари талабларини бузган ходимларга нисбатан ҳудудий адлия органлари ва муассасалари, марказий аппаратда ходимларга нисбатан қуйидаги жаво чоралари қўлланилди:
– 13 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди;
– 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан қуйи лавозимга туширилди;
– 77 нафар ходимга нисбатан интизомий ва тегишли рағбатлантиришни чеклаш чоралари қўлланилди.
Ҳудудий адлия органлари ва муассасаларида вакант лавозимларга киритилган 228 нафар номзодлар юзасидан ўрганиш ўтказиб, тегишли талаблар бўйича номувофиқ номзодларнинг рад этилиши таъминланди
Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишларида ўтказилган “сирли мижоз” текширишларида 91 та камчилик (ДХМ йўналишида 68 та, ФҲДЁ йўналишида 23 та) аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан:
5 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (4 та ДХМ, 1 та ФҲДЁ) бекор қилинди;
15 нафар (13 та ДХМ, 2 та ФҲДЁ) ходимга “ҳайфсан” интизомий жаво қўлланилди;
15 нафар (13 та ДХМ, 2 та ФҲДЁ) ходимнинг шахсий устамаси пасайтирилди.
Аниқланган хавфларнинг олдини олиш юзасидан:
– танлов жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги марказий аппарати ишга қабул қилиш махсус комиссияси таркиби янгиланди;
– ўтказилган текширишлар бўйича аниқланган қонунбузилишларга келгусида йўл қўймаслик бўйича ҳар бир текширилган ҳудудий адлия органи ва муассасасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланди;
– хавфларнинг олдини олиш ва профилактик тадбирлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда йиғилишлар ўтказилиб, ходимларнинг огоҳлиги ва масъулиятини ошириш чоралари кўрилди;
– аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш йўналишидаги хизмат кўрсатиш соҳаларида “сирли мижоз” ва “рейд” назорат тадбирлари ҳамда текширувларни доимий амалга ошириш кучайтирилди;
– мазкур аниқланган камчиликлар ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш юзасидан ҳудудий адлия бошқармаларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўйича бош маслаҳатчилар томонидан доимий мониторинг ва ўрганишлар ўтказиб борилиши белгилаб берилди.
