Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда “Тартибга солиш қумдони” доирасида ташкил этиладиган кооперативлар орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги лойиҳа бошланди.
2025-11-03 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹 Бугун, Адлия вазирлигида ушбу лойиҳанинг ("Навкат фаровонлик маркази") тақдимоти бўлиб ўтди. Унда:
▪️Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси;
▪️Корея Республикаси ва Латвия элчилари;
▪️KOICA директори ва унинг ўринбосари;
▪️Буюк Британия элчихонаси вакили;
▪️UNDP раҳбари ўринбосари ва бошқа хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
✅ Тадбирда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Навкат қишлоғида тажриба лойиҳаси ишга туширилиб, “Навкат фаровонлик маркази” кооперативи ташкил этилганлиги таъкидланди. Кооператив аъзолари тенг ҳуқуққа эга, фаол иштирокчилар учун эса рағбат ва чегирмалар тизими йўлга қўйилади. Захира жамғармаси таълим, касб ўргатиш ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.
Ушбу марказда учта асосий тоифага эътибор қаратилади:
🔺 ёшлар (IT-йўналиши);
🔺 аёллар (тикувчилик саноати);
🔺 ишсизлар (аграр ишлаб чиқариш).
🔵 Лойиҳадан кутилаётган натижалар:
биринчи босқичда 135 та янги иш ўринларини яратиш;
ҳар бир хонадон даромадини 30–40% га ошириш;
ишлаб чиқаришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, харид қобилиятини ошириш;
ўз-ўзига ёрдам, меҳнат ва кооперация маданиятини ривожлантириш;
“Регулятив қумлоқ” тажрибаси асосида "Кооперативлар тўғрисида"ги қонуннинг янги моделини қабул қилиш;
замонавий бошқарув ва шаффоф тизимни жорий этиш.
✅ Ушбу лойиҳа қишлоқ камбағаллиги муаммосини ҳал қилишга қаратилган стратегик ёндашув бўлиб, ривожланиш учун барқарор иқтисодий асос яратади. Бу лойиҳа орқали қишлоқ аҳолиси ўз меҳнати билан фаровон ҳаёт сари қадам ташлайди.









