Адлия вазирлиги вакиллари ҳамда Халқаро коррупцияга қарши курашиш академияси ректори С.Тасева билан учрашув ўтказилди
2025-10-24 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги, Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда айниқса, давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик, ҳалоллик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этилди.
Шу ўринда, Ўзбекистонда давлат органлари ичида биринчи бўлиб “Cерт International” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро мувофиқлик сертификатини олганини алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида мутахассислар тайёрлашга қаратилган Академиянинг замонавий ўқув дастурлари билан таништирилди.
Магистратура дастурлари:
Коррупцияга қарши тадқиқотлар магистри (МАCС)
Коррупцияга қарши мувофиқлик ва коллектив ҳаракатлар бўйича халқаро магистр (ИМАCC)
Коррупцияга қарши тадқиқотлар ва мувофиқлик бўйича испан тилидаги магистр (МАCC)
Келгусида академия билан профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинуви йўлга қўйилиши юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклиф этилди.






