Адлия вазири Акбар Ташқулов Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг янги биноси ва фаолияти билан танишди
2025-10-10 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Жорий йилнинг 10 октябр куни Адлия вазири Акбар Ташқулов Журабаевич Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазирга институтда яратилган замонавий ўқув шароитлари, рақамли таълим инфратузилмаси, кутубхона, шунингдек, ходимлар ва тингловчилар учун мўлжалланган қулай иш ва дам олиш масканлари намойиш этилди.
Шунингдек, Адлия вазири институт фаолиятига бағишланган тақдимот билан ҳам танишди. Унда юридик кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, илғор педагогик ва рақамли технологияларни таълим жараёнига жорий этиш, ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тақдимот чоғида институт томонидан ишлаб чиқилган янги ўқув дастурлари, масофавий ўқитиш платформалари, ҳудудий адлия органлари ходимлари учун модул асосидаги малака ошириш тизими тақдим этилди.
Акбар Ташқулов институт жамоаси билан бўлган мулоқотда юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнида амалиётга йўналтирилган ёндашув ва замонавий технологиялар асосида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.


