Шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган яна бир хонанда Миржалол Нематов жаримага тортилди.
2025-10-06 15:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Маълумки, сўнгги вақтларда муаллифлик ҳуқуқи объектларидан бири ҳисобланган мусиқий асарлардан муаллиф рухсатисиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан Адлия вазирлигига қилинган мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Муаллиф ҳуқуқи бузилган яна бир ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти аъзоси ҳисобланган муаллиф Фарҳод Муминовга тегишли бўлган “Қўшни қиз” ҳамда “Мен турганда” номли шеърлар ижрочи Миржалол Нематов томонидан муаллифнинг рухсатисиз ижро этилганлиги ҳолати юзасидан ҳуқуқий чора кўрилишини сўраб қилинган мурожаат Адлия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш мобайнида муаллиф Фарҳод Муминовга тегишли бўлган “Қўшни қиз” ҳамда “Мен турганда” номли шеърлар ижрочи Миржалол Нематов муаллиф рухсатисиз фойдаланганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177¹-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.
Ҳурматли ижод вакиллари! Муаллифлик ҳуқуқингиз бузилганда Адлия вазирлигининг "1008" ишонч телефони орқали хабар берishingiz ёки info@adliya.uz
электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз!
