Адлия вазири вазирлик биносида навбатдаги қабулни ўтказди
2025-09-19 17:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Мурожаатларни қабул қилиш ҳамда муаммоларни батафсил ўрганишнинг самарали усули бўлган шахсий қабулларни ташкил этишга ҳам вазирлигимиз раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 19 сентябръ куни вазирлик биносида Адлия вазири томонидан 20 нафарга яқин жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Қабул жараёнида вазирлик фаолиятига тегишли мурожаатларни ўрганиб чиқиш ҳамда қонун доирасида ҳал этиш учун масъул таркибий бўлинма раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Вазирликнинг ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан эса, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун: Адлия вазири томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00 дан 17:00 гача жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинади.






