Адлия вазири А.Ташкуловнинг нутқи Global Innovatsiya Indeksi 2025 тақдимотида эшиттирилди
2025-09-16 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Global Innovatiya Indeksi — йиллик халқаро рейтинг бўлиб, унда мамлакатларнинг инновацион ривожланиш даражаси ва рақобатбардошлиги баҳоланади.
Вазир очилиш маросимидаги чиқишида давлат томонидан инновацион ривожланиш масаласига олий даражада эътибор қаратилганига урғу бериб, натижа сифатида Ўзбекистон сўнгги тўққиз йил (2015–2024 йиллар оралиғи) ичида ушбу рейтингда 40 поғона юқорилаганини таъкидлади.
Интеллектуал мулк соҳасидаги лойиҳалар ва доимий ислоҳотлар, стартапларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рақамли хизматларни жорий этишни мамлакат инновацион ривожланишининг асосий омиллари сифатида қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг келгусида билим ва инновацияга асосланган иқтисодиёт барпо этишга, ёшларни қўллаб-қувватлашга ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга интилиши алоҳида таъкидланди.
Global Innovatsiya Indeksi 2025 натижаларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилга нисбатан 4 поғона юқорилаб, 79-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

