Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган навбатдаги товар белгиси билан танишинг.
2025-09-15 09:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган навбатдаги товар белгилари қаторида жаҳон миқёсида машҳур бўлган “The Voice” телешоусига тегишли бренд номи ҳам киритилди.
Бренд - компания нуфузи, маҳсулоти ҳақида маълумот бериб, истеъмолчи эътиборини жалб қилади. Айниқса товар номи жарангдор бўлса янада яхши, чунки Сизнинг маҳсулотингиз бошқаларникидан ажралиб туради.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш брендни ҳимоя қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун муҳим омилдир.
Унутманг, товар белгиси БИРИНЧИ БЎЛИБ ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН шахс номига расмийлаштирилади.
"Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги қонунга биноан товар белгиси гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигининг im.adliya.uz сайти орқали ариза топширишингиз мумкин.
