Адлия вазирлиги масъул ходимлари Наманган вилоятидаги Норин, Учқўрғон, Янгиқўрғон ҳамда Косонсой тумани адлия бўлимлари фаолияти билан танишди.
2025-09-05 14:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўрганишлар давомида соҳа ходимларини иш ҳажмини автоматлаштириш, жамоавий бирдамлик руҳини кўтариш, касб этикасига риоя қилиш ва ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда фуқароларга давлат хизматларини тез ва сифатли кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.
Шу куни Косонсой туманида қад ростлаган адлия бўлими биносидаги таъмирлаш ва пардозлаш ишлари кўздан кечирилди. Барча қулайликларни ўз ичига олган замонавий ва кўркам бинoни фойдаланишга топширилиши косонсойликларга қулайлик яратиши таъкидланди.





