“ZA’FARON” брендидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди!
2025-08-27 09:15:00 / Вазирлик янгиликлари

✅Сўнги йилларда “BMB HOLDING” МЧЖга тегишли бўлган “ZA’FARON” бренди барчамизга таниш товар белгисига айланиб улгурди. Мазкур бренд кундан-кунга миллий ҳамда халқаро доирада мижозлари сонини ортириб бормоқда. Албатта, бунинг барчаси бренд эгаларининг тинимсиз ҳаракатлари натижаси ҳисобланиб, ушбу жараёнлар кўплаб моддий ва бошқа ресурслар сарфини талаб қилади.
✅Бироқ, айрим “уддабурон” тадбиркорлар томонидан тезда бойиб кетиш мақсадида бошқаларнинг меҳнат маҳсули натижасида узоқ йиллар мобайнида яратилган брендлардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
✅Хусусан, вазирлик томонидан “BMB HOLDING” МЧЖнинг барчамизга таниш бўлган “ZA’FARON” жамлама товар белгисига бўлган ҳуқуқлари “М.М.” ЯТТ томонидан бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилди.
✅Ўтказилган текширув натижасида “М.М.” ЯТТ томонидан “ZA’FARON” жамлама товар белгисининг тасвирий кўринишига ўхшаш бўлган белгидан дўкон пешлавҳасида гўёки бу дўконда “ZA’FARON” брендидаги товарлар сотилаётганлигини ифода қилиш учун фойдаланилганлиги аниқланди.
✅Ҳолат бўйича вазирлик томонидан “М.М.” ЯТТ бренд эгасининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
⚠️ Ҳурматли тадбиркорлар! Ўз брендингизни рўйхатдан ўтказишингизни ҳамда брендингизни ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига дуч келганингизда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефони орқали хабар берishingizни ёки info@adliya.uz
электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз!
