Маҳсулот харидида контрафактдан эҳтиёт бўлинг!
2025-08-14 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

✅Адлия органлари томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда миллий брендларнинг нуфузини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган ўрганишлар ва қўлланилаётган таъсир чораларига қарамасдан ҳамон ўзгаларнинг брендидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
✅Хусусан, Вазирлик томонидан “Fatih Kral Mob” МЧЖнинг барчамизга таниш бўлган “ХАНСКИЙ” товар белгисига бўлган ҳуқуқлари “R. B.” ХК томонидан бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилди.
✅Ўтказилган текширув натижасида “R. B.” ХК томонидан “ХАНСКИЙ” товар белгисига ўхшаш “ХАҚОНИЙ” кўринишида фойдаланилган ҳолда пишлоқ (сыр) маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.
✅Ҳолат бўйича Вазирлик томонидан “R. B.” хусусий корхонасига нисбатан БҲМнинг 100 баравари миқдорида (41 млн. сўм) жарима тайинланди.
⚠️Ҳурматли тадбиркорлар! Ўз брендингизини рўйхатдан ўтказишингизни ҳамда брендингизни ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига дуч келганингизда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефони орқали хабар беришингизни ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз!
